Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИРҒИЗИСТОН ДEЛЕГАЦИЯСИ СAMАPҚAНДДA

ҚИРҒИЗИСТОН ДEЛЕГАЦИЯСИ СAMАPҚAНДДA

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон Республикасининг хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва қонунчилик секторларининг хотин-қизлар ассоциацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди. 

Делегация аъзолари Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди, диққатга сазовор жойларини бориб кўрди.

– Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи қандай эканига тадбирлар давомида гувоҳ бўлдик, – дейди Қирғизистон Республикасининг хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва қонунчилик секторларининг хотин-қизлар ассоциацияси раиси К.Айдаркул. –Ҳақиқатан ҳам, юртингиз аёлларига ҳавас қилса арзийди. Ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётган аёллар давлат ва жамият ривожи, тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда. Самарқандда хотин-қизларнинг юз-кўзида қувонч, мамнунликни ҳис этдик. Дунёнинг турли минтақаларидан сайёҳлар Самарқандга бежиз интилмас экан. Бебаҳо тарихий обидаларга мос замонавийлик кишига ўзгача завқ бағишлайди. Шаҳарнинг кўркамлигига ҳамоҳанг тарзда ўзбек аёлларининг бахту камоли бардавом бўлсин.

Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, “Афросиёб” музейи каби диққатга сазовор жойларда бўлган меҳмонлар юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маданий мероси ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.

Ғолиб Ҳасанов.


Киритилган вақти: 20/07/2018 15:55.   Кўрилганлиги: 190
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qirgiziston-delegatsiyasi-samapqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг