
Вилоят ҳокимлигида қидирувдаги фуқароларнинг яқин қариндошлари иштирокида навбатдаги тадбир ўтказилди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Т.Жўраев олиб борди.
Таъкидландики, кейинги бир йил давомида Самарқанд вилоятида ички ишлар идоралари махсус ҳисобига олинган 1 минг 749 нафар шахснинг 1 минг 625 нафари Президентимизнинг бағрикенглиги ва ғамхўрлиги туфайли махсус ҳисобдан чиқарилиб, уларга жамиятда ўз ўрнини топиши учун имконият берилди.
Айни пайтда махсус ҳисобда турган 122 нафар фуқаро хорижий давлатларда қолмоқда. Уларнинг 2 нафари юртимизга қайтиб келган бўлса, 7 нафари келиш истагини билдирган.
Қидирувда юрган 23 нафар фуқаронинг яқин қариндошлари таклиф этилган йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар сўзга чиқиб, бугун турли мамлакатларда сарсон-саргардон бўлиб юрган адашган шахслар ўз хатти-ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини англаб, ихтиёрий равишда юртимизга қайтиб келсалар, уларга қонуний енгиллик берилиши, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида давлат томонидан амалий кўмак берилиши таъкидланди.
– Тўғри йўлдан адашиб, анча вақтни Ватанимиз, оиламиздан олисда ўтказдик, – дейди Аслиддин Эргашев. – Бизга тўғри ҳаёт кечириш учун қайта имкон берилганидан мамнунмиз. Бундан тўғри хулоса чиқариб, келгусида ҳалол меҳнат қиламиз, оиламиз бағрида ҳаёт кечирамиз. Бунинг учун Президентимиздан, қайтишимизга кўмак берган инсонлардан миннатдормиз.
Тадбир давомида турли диний оқимларга кириб, тақдири аянчли якунланган ва ўзга юртда хору зор бўлиб юрган кимсалар ҳақида ҳикоя қилувчи “Адашганлар” номли фильм намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.