Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ МАНБАЛАР УЧУН САРМОЯ

ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ МАНБАЛАР УЧУН САРМОЯ

Самарқанд туманида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич” лойиҳаси доирасида Глобал экологик жамғарманинг “Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш” грант лойиҳасини амалга ошириш мавзуида ўқув-семинар бўлиб ўтди. 

Тадбирда Тошкент шаҳридаги юридик университети, аграр, молия институтлари профессор-ўқитувчилари Ургут, Тайлоқ ҳамда Самарқанд туманидан келган фермерларга иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ва грант лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган вазифалар ҳақида тушунчалар берди.

Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган глобал иқлим ўзгаришлари барча соҳалар, хусусан, қишлоқ хўжалигида ҳам ислоҳотлар ўтказишни тақозо этади. Ушбу инвестиция лойиҳасига кўра, фермер хўжаликларига қайта тикланувчи муқобил энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни олиш борасида кўрсатмалар берилди.

– Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан фермер хўжаликларига инвестицион лойиҳалар учун 500 минг доллардан ошмаган ҳолда кредитлар ажратилмоқда, – дейди Интеллект менежмент компанияси ижрочи директори, лойиҳа раҳбари Остоноқул Жумаев. – Бу кредитлар муқобил энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларга асосланган жиҳозларни сотиб олиш учун ажратилади.

Бундан ташқари, фермерларга қисқа муддатли айланма маблағлар учун 50 минг долларгача ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музхона ва омборхоналар қуриш учун 1 миллион доллар миқдоригача сўмда ёки хорижий валютада 18 ойдан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилиши белгиланган. Ушбу грант лойиҳасининг 60 фоизи қайтарилмаслик шарти билан республикамизнинг 8 та вилоятидаги 64 та туманда ўтказилиб, 2021 йилгача давом этади.

Семинар давомида фермерлар лойиҳанинг самарали амалга оширилиши билан боғлиқ саволларига жавоб олдилар.

Ўктам Худойбердиев


Киритилган вақти: 30/01/2016 17:48.   Кўрилганлиги: 1378
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qayta-tiklanuvchi-manbalar-uchun-sarmoya

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.