Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ЮРИДИК ШАХС ВА ЯТТНИНГ ҚҚС ТЎЛОВЧИСИ СИФАТИДАГИ ГУВОҲНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ?

ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ЮРИДИК ШАХС ВА ЯТТНИНГ ҚҚС ТЎЛОВЧИСИ СИФАТИДАГИ ГУВОҲНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ?

 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги 

гувоҳномалари қатор ҳолларда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Жумладан:
- жорий солиқ даврида олти ойдан ортиқ ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этмаслик;
- жорий солиқ даврида олти ойдан ортиқ муддат давомида молиявий-хўжалик фаолияти ва банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни амалга оширмаслик ҳамда ҚҚС ҳисоботларини ноль кўрсаткичлар билан тақдим этиш;
- суд ҚҚС тўловчисини сохта ёки қалбаки битимлар тузган ёхуд сохта тадбиркорлик билан шуғулланган, деб топса (суд томонидан аниқланган жиноий фаолият бошланган вақтдан Гувоҳнома бекор қилинади);
- камерал назорат жараёнида банк операциялари хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек, сотиб олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатураси (ассортименти) мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда;
- солиқ назорат жараёнида солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади ҚҚС суммасини тўламаслик ёки ҳисобга олиш бўлса ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёхуд битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун билан белгиланмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланса.
Юқоридаги мезонлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1988 та хўжалик субъектларига, шундан 1686 та юридик шахслар ва 302 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга, илгари берилган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисидаги Гувоҳномалар бекор қилинди.
Рўйхатга олиниши шарт бўлган, бироқ ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҚҚС тўловчисига айланади. ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз белгиланган тартибда ҚҚСни тўлайди. Кўрсатиб ўтилган шахсда ҚҚС бўйича рўйхатга қўйилган кундан бошлаб ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Рўйхатга олиниши шарт бўлган, бироқ ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҚҚС тўловчисига айланади ва рўйхатга қўйилгунга қадар ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз белгиланган тартибда ҚҚСни тўлайди.
ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган ёки ҚҚС тўловчиси Гувоҳномаси бекор қилинган, товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчилар, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли эмас.
ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган ва ҚҚС тўловчисининг Гувоҳномаси бекор қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган.


Киритилган вақти: 12/10/2019 12:46.   Кўрилганлиги: 276
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qaysi-hollarda-yuridik-shaxs-va-yattning-qqs-tolovchisi-sifatidagi-guvohnomasi-bekor-qilinadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.