Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ҚАРНАБОТА”ДА “ЁШЛАР–КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ!” ЛОЙИҲАСИ ОСТИДА БАРЧА ТУМАН ЁШЛАРИ БИРЛАШДИ

“ҚАРНАБОТА”ДА “ЁШЛАР–КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ!” ЛОЙИҲАСИ ОСТИДА БАРЧА ТУМАН ЁШЛАРИ БИРЛАШДИ

“Қарнабота”да ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан тадбир ташкил этилди.

Тадбир 45-умумтаълим мактабидан бошланиб, мактаб ҳовлисида китоб ярмаркаси, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий қурол аслаҳалар ва техникалар кўргазмаси ташкил этилди. Ярмакада иштирок этган ота-оналар мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди.

Шунингдек, мактабда Қарнаботалик ёшлар учун “Замонавий лидерлик психологияси”, “Муваффақиятга эришиш сирлари” ва “Ёшларнинг оилага тайёрлиги қай даражада?” мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу тренингларда ёшлар лидерлик сирларидан хабардор бўлиш билан бир қаторда малакали психологлардан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

“Қарнабота” МФЙдаги қишлоқ врачлик пунктида “Оила - жамият таянчи” шиори остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Бунда асосан биринчи, иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳамда болалар кўрикдан ўтказилди. Шу билан бир қаторда маҳалла стадионида  “Ёш китобхон”, “Китобхон оила” каби викториналар ташкил этилди. Барча иштирокчиларга 47 турдаги 60 дан зиёд китоблар совға қилинди.

Шу куни 45-мактабнинг фаоллар залида  “Депутат ва ёшлар” учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда туман ёшлари депутатга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, жавоб олишди.

Мактаб етакчиси хонасида эса “Бошланғич ташкилот етакчисининг бир куни” лойиҳаси намунавий тарзда ташкил этилди. Тумандаги умумумий ўрта таълим мактаблари етакчиларига “Камалак” болалар ташкилоти раиси томонидан мастер-класс ўтказилди.

Тадбирлар сўнгида “Қарнаб” МФЙ стадионида  “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида гала-концерт ўтказилди.


Киритилган вақти: 18/04/2019 10:05.   Кўрилганлиги: 473
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qarnabotada-yoshlarkelajak-bunyodkori-loyihasi-ostida-barcha-tuman-yoshlari-birlashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.