Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қалб амри пахтазорга чорлади

Қалб амри пахтазорга чорлади

Жорий йилда иштихонлик деҳқонлар 9 минг 260 гектар майдонда пахта етиштириб, давлат хирмонига 27 минг 50 тонна «оқ олтин» топширишни режалаштирган. Туманда бу юмушни бажаришга уюшмаган аҳоли вакилларидан тузилган 273 та отряд аъзолари ҳам фаол киришган. 

Тумандаги Алишер Навоий номли муқобил МТП ҳудудидаги «Холбек ота» фермер хўжалиги даласидамиз.

– Жорий йилда 40 гектар майдонда пахта парваришладик, – дейди хўжалик бошлиғи Наврўз Худойбердиев. – Давлатга пахта топшириш шартнома режамиз 121 тонна эди. Биринчи теримдаёқ режани тўлиқ бажардик. Далада ҳали ҳосил мўл.

Фермерга пахтани териб олишда Бўронхўжа маҳалласининг 126 нафар теримчидан иборат 23-отряд аъзолари яқиндан ёрдам бермоқда. Бунда Сайёра Эшқувватова, Маҳлиё Холбекова, Фароғат Болтаева сингари аёллар кунига 150-160 килограмдан пахта териб, бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Оилавий теримчилардан Шокир ака Саломов турмуш ўртоғи Зилола опа Самандарова билан кунига 240-250 килограмм пахта териб, оиласига қўшимча даромад келтирмоқда.

– Ҳашарчилар учун барча шароитни яратганмиз, – дейди фермер. – Пешинда иссиқ овқат, дала бошида чой қайнатилган. Терим пулларини вақтида беряпмиз.

– Оппоқ бўлиб очилиб турган пахтани ёмғирли кунда далада қолди­риб, уйда бекор ўтириб бўладими? – дейди Зилола Самандарова. – Буни қишлоқдошларимиз пешона териси билан етиштирган. Уйда ўтирсанг, биров бир сўм бермайди. Ҳар кун пахтазорга келга­нимда кўнглимда фахр туйғуси уйғонади – камроқ бўлсаям давлатга ёрдамим тегяпти.

Теримчилар билан суҳбатлашаётган пайтимизда далага республика маънавият ва маърифат маркази вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари келиб, бир гуруҳ  илғор теримчиларга совғалар берди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 06/10/2017 16:18.   Кўрилганлиги: 326
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/qalb-amri-paxtazorga-chorladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг