Ҳуқуқий тарбия ва масъулият профилактика кунида камчиликлар муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди

9 мартдаги «Профилактика куни» тадбирлари ҳам вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ўтказилди. Тадбирлар доирасида вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Тайлоқ тумани аҳолиси билан учрашди


Тумандаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жойларда юзага келаётган муаммоларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғининг тумандаги жиноятчилик ва қонунбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ёшлар ўртасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича ахборотлари тингланди.

Вилоят ҳокими Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳақида тўхталиб, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан масъул идораларга тегишли тавсиялар берди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги камчиликларни қайд этди.

Шундай тадбир Паст Дарғом туманида вилоят ички бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов иштирокида ташкил этилди. Жума шаҳри маданият уйида бўлиб ўтган учрашувда Бўстон ва Амир Темур маҳаллалари аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда чет давлатларга ишлаш учун кетаётган вояга етмаганлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, туман маҳаллаларида эрта турмуш қуриш каби ҳолатлар ҳамон учраётгани таъкидланди. Учрашувда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларда ички ишлар органлари билан бирга, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлиги зарурлиги қайд этилди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.


Киритилган вақти: 09/03/2017 16:13.   Кўрилганлиги: 305

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг