Профилактика ҳуқуқбузарликнинг олдини олишнинг муҳим омили


Жорий йилнинг 23 март куни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Нарпай туманида туманда фаолият кўрсатувчи хусусий тадбиркорлар, фермерлар, туман ички ишлар бўлими участка нозирлари,  маҳалла  посбонлари, маҳалла  фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ҳамда уларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштириш – давлат органларининг  асосий вазифаларидан биридир» мавзусида тадбир ўтказилди.



Учрашувни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Қутлимуратов очиб, давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъекти вакилларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага юқори даражадаги эътиборни қаратиш мақсадида имтиёз ва преференцияларни янада кенгайтириш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилаётган чора-тадбирлар натижасида, тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва роли тобора ўсиб бораётганлигини ёрқин мисоллар асосида айтиб ўтди.

Бугунги кунда вилоятимизда 15 мингга яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бораётганлиги, бу эса ўз ўрнида янги иш ўринлари ташкил этилишида, рақобатбардош маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари кўпайишида, бозорларимиз тўкинлиги, ҳаётимиз фаровонлигининг муттасил ошиб боришида ўз аксини топмоқда.

 Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 01 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари тўғрисида таништириш бериб ўтилди. Қарорга мувофиқ,         2018 йил 01 январдан бошлаб “ягона дарча” марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида” Қонунининг мазмуни ва моҳияти тушунтирилди, аниқ мисоллар асосида ўз-ўзини бошқариш органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳудудий дастурлар ижросидаги иштироки масалалари муҳокама этилди.

Олиб борилаётган тушунтиришлар, тарғибот-ташвивот ишларига қарамасдан фуқаролар томонидан ҳамон божхона қонун бузулиш ҳолатлари содир этилмоқда. Хусусан, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтган давр мобайнида жами 5 та ҳолатда: 2 та диний мазмундаги ақидапарастликни тарғиб қилувчи ҳамда 3 та ҳолатда вояга етмаган шахслар тасвирланган беҳаё мазмундаги видео ва фото материалларнинг олиб ўтилишига чек қўйилган.

Учрашув сўнгида Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегараси орқали республикамиз ҳудудига беҳаёлик, зўравонлик, шавқатсизлик ва диний мазмундаги ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни ноқонуний олиб киришга қарши курашишга қаратилган “Кўнгилдаги қора доғлар” ва Ёмоннинг 1001 қилиғи” видео фильмлари намойиши билан якунланди.

 

Вилоят божхона бошқармаси

ахборот хизмати



Охирги ўзгариш: 25/03/2017 12:34.   Кўрилганлиги: 278

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг