Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Профилактика тадбирлари кучайтирилади

Профилактика тадбирлари кучайтирилади

Вилоят прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов олиб борган йиғилишда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг, шунингдек диний экстремизм ҳуружларининг олдини олиш, вилоят ҳудудида содир этилган жиноятчилик, унинг олдини олиш борасидаги профилактик ишлар, тергов ва тезкор-қидирувнинг аҳволи борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишни вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов олиб борди.

Вилоятда умумий жиноятлар камаймаган бўлса-да, оғир ва ўта оғир жиноятлар, фирибгарлик, ўғирлик, талончилик, товламачилик, автотранспортни олиб қочиш, безорилик, ўзлаштириш, одам савдоси, босқинчилик каби жиноятлар ошган.

Шу билан бирга жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли самара бермаганлиги сабабли баъзи туманларда жиноятларнинг айрим турлари сезиларли ошиб кетганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, уни олдини олиш,  борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жойлардаги давлат бошқарув идоралари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар таълим тарбияси, аҳолини бандлигини, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги белгилаб олинди.

Бахтиёр НОРМАТОВ,

вилоят прокуратурасибўлим бошлиғи ўринбосари.


Охирги ўзгариш: 21/07/2017 14:24.   Кўрилганлиги: 1045
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/profilaktika-tadbirlari-kuchaytiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг