
Паст Дарғом туманидаги Дўрмонтепа маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар коллежида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасаддилари ҳамда тижорат банклари мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов, туман ИИБ раҳбари И.Қодиров, туман прокурори Б.Облоқулов ва бошқалар фуқаролар, айниқса, ёшлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларга ҳамфикр бўлиб, манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаш бугунги давр талабига айлангани хусусида сўз юритдилар. Ёшлар орасида турли хил нохуш ҳолатлар, жиноятлар, қоидабузарликларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш, таълим масканларидаги давомат, муассаса низомида белгиланган талабларга риоя этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
- Ўқув йилининг биринчи ярмида дарсларга доимий келмаётган ўқувчиларнинг сони 46 нафарни ташкил этарди, - дейди коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Эшонқулов. – Президентимиз ташаббуси билан «Профилактика куни» жорий этилиб, масалага туман ички ишлар бўлими, прокуратура, маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассисларининг жиддий ёндашуви самарасида бугун 23 нафар ўқувчи машғулотларга қайтарилди. Қолганлари бўйича ҳам амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Тадбир давомида «Миллий банк» туман бўлими ходимлари ўқувчиларга тадбиркорликларини бошлаши учун имтиёзли кредит олиш тартиблари, шартлари ҳамда муддатлари ҳақида кенг тушунча ва тавсиялар берди. Деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича намунавий бизнес лойиҳалар, тарғибот материаллари акс этган буклетлар тақдим этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари коллежнинг фаол ўқувчилари, гуруҳ сардорларига бадиий китоблар совға қилди.
- Хуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари, банк ходимларининг муассасамизга келиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида тарғибот ишларини олиб бораётгани бизга анча фойдали бўлди, - дейди коллеж ўқувчиси О.Ғаффоров. – Оилалардаги носоғлом муҳитнинг оқибати нималарга олиб келиши, фарзандларнинг ота-она, жамият олдидаги бурчи, масъулияти ҳақида тушунчага эга бўлдик.
Тадбир ниҳоясида меҳмонлар ўқувчилар кўмагида коллеж ҳовлисига турли мевали, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди.
А.ШЕРХОЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.