Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Профилактика куни уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Профилактика куни уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 9 февраль куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди.



Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ургут тумани ИИБ ХООБ 644-милиция таняч пункти ходимлари томонидан бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Чорраҳа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли билан суҳбатлар ташкил этилди. Мулоқотлар давомида маҳалладаги нотинч оилалар, муқаддам судланганлар ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларга тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 85, 86 ва 123-умумтаълим мактабларида ва Ургут миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида вояга етмаган ёшлар орасида турли ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.

Зикир Ҳусенов,

Ургут тумани ИИБ ХООБ профилактика инспектори.



Киритилган вақти: 22/02/2017 12:29.   Кўрилганлиги: 1639
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/profilaktika

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.