Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Профилактик тадбирларда аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Профилактик тадбирларда аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича вилоятимизда иш олиб бораётган республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туманларда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Жойларда жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш ҳолати ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.



Паст Дарғом тумани Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш коллежида бўлиб ўтган шундай тадбирда туман ички ишлар бўлими, прокуратура ва бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида муқаддам судланганлар ва ички ишлар органлари махсус ҳисобида турувчи шахслар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

– Таҳлиллар жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти бандлиги таъминланмаган, муқаддам судланган ва ички ишлар органлари махсус ҳисобида турувчи шахслар томонидан содир этилаётганлигини кўрсатмоқда, – дейди туман ички ишлар бўлими бошлиғи Илҳом Қодиров. – Уларнинг бандлигини таъминлаш орқали жиноятларнинг олдини олиш мумкин. Сабаби, ишсиз киши истаймизми ёки йўқми, ноқонуний даромад топишга ҳаракат қилади. Меҳнат ярмаркасида иштирокчилар ўзларига маъқул бўлган ишни танлаш ва ишга жойлашиш имконига эга бўлди.

– Меҳнат ярмаркасида 40 га яқин корхона ва ташкилотлар 300 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди, – дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат инспектори Лола Бектемирова. – 50 нафар ишсиз фуқароларга ишга йўлланма берилди.

Тадбирлар доирасида туман ишчи гуруҳининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

– Туманда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни қониқарли деб бўлмайди, – дейди йиғилишда иштирок этган республика ишчи гуруҳи аъзоси Дилором Муродова. – Айниқса, бу борадаги ишларни амалга оширишда тумандаги масъул идора ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик етарли эмас. Бунинг сабаби масъул шахсларнинг ишга масъулиятсизлик билан ёндашаётганлигидир.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.Шу куни ишчи гуруҳ вакиллари Қаршиобод маҳалласидаги хонадонларга ташриф буюрди. Аҳоли билан мулоқот давомида фуқароларнинг муаммолари ва уларни қийнаётган масалалар ўрганилди ҳамда амалий ёрдамлар берилди.

– Ногирон бўлсам-да, уйда кашта тикиш билан шуғулланаман, – дейди Маҳлиё Амирова. – Шунинг учун тикув машинасига эҳтиёжим бор эди. Туман хотин-қизлар қўмитаси вакили менга тез кунда тикув машинаси ва ногиронлик аравачаси ажратилишини айтди. Бундан жуда ҳам хурсандман.



Киритилган вақти: 23/09/2017 12:09.   Кўрилганлиги: 1105
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/profilaktik-tadbirlarda-aholi-muammolari-hal-etilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.