Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ҲАР БИР РАҲБАР ФАОЛИЯТИНИНГ КУНДАЛИК ҚОИДАСИ БЎЛИШИ КЕРАК" Ўзбекистон Республикаси Президенти

"ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ҲАР БИР РАҲБАР ФАОЛИЯТИНИНГ КУНДАЛИК ҚОИДАСИ БЎЛИШИ КЕРАК" Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг шу номдаги китоби "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди

Китобдан давлатимиз раҳбарининг шу йил 14 январь куни бўлиб ўтган, мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ўрин олган.

Чуқур таҳлил ва танқидий ёндашувга асосланган ушбу рисолада Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига атрофлича баҳо берилган. Айни вақтда иқтисодиётни бошқариш, уни модернизация ва диверсификация қилиш борасида кейинги пайтда турли вазирлик ҳамда идоралар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ ва холис танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган. Турли соҳалардаги мавжуд улкан имконият ва захираларни тўлиқ ҳамда самарали ишга солишга жиддий эътибор қаратилган.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб вазиятда иқтисодиётга хорижий инвестициялар, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ муҳим вазифалар маърузада батафсил кўрсатиб берилган. Айниқса, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда сифатини яхшилаш, жумладан, шаҳар ва қишлоқларимизда арзон ҳамда қулай уй-жойлар қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича кенг кўламли вазифалар ҳам китобдан алоҳида ўрин эгаллаган.

ЎзА.


Киритилган вақти: 02/02/2017 10:29.   Кўрилганлиги: 1574
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prizedent-kitobi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.