Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (ПФ–6021-сон, 08.07.2020 й.).

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (ПФ–6021-сон, 08.07.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилувчи органлар қаторига 

Ҳисоб палатаси ҳам киритилди. Ўз навбатида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу органлар қаторидан чиқарилди.

Шунингдек, хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади.

Илгари уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилган.

 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.

Илгари Ўзбекистоннинг резиденти бўлган жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиши орқали сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши мумкин эди.

 Фармон билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қатор вазирлик ва идораларга малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хорижий ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.


Киритилган вақти: 10/07/2020 12:52.   Кўрилганлиги: 146
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezidentning-ayrim-hujjatlariga-ozgartirishlar-kiritildi-pf6021-son-08072020-y

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.