Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Каттақўрғон" дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Каттақўрғон" дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 август куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди.

Мазкур дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир машғулотлар бир-бирига боғлиқ бўлган жами олтита жанговар ҳаракатлар эпизоди ва учта алоҳида эпизодда намойиш этилди. Ватанимиз ҳимоячилари барча вазифаларни муваффақиятли бажарди.


Давлатимиз раҳбари ҳарбий мутахассислар билан суҳбатлашди. Ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизмат ва ҳаёт шароитларини яхшилаш, билими ва маънавиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди. Шавкат Мирзиёев миллий армиямиз моддий-техник таъминоти билан шуғулланадиган алоҳида тузилма ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Президентимиз Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, яъни зирҳли техникалар, артиллерия қуроллари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан танишди. Анвар Самадов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА


Охирги ўзгариш: 30/08/2017 14:55.   Кўрилганлиги: 1166
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezidentimiz-shavkat-mirziyoev-kattaqorgon-dala-oquv-maydonida-otkazilgan-operativ-taktik-mashqlarni-kuzatdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.