Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПРЕЗИДЕНТДАН СОВҒА КЕЛДИ

ПРЕЗИДЕНТДАН СОВҒА КЕЛДИ

Янги йил байрами арафасида Меҳрибонлик уйлари, SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига Президент совғаларини тантанали топшириш анъанага айланган. Бу йил ҳам “Президент арчаси” тадбирида ушбу совғалар болажонларга тарқатилади. 

Яқинда Президент совғалари ортилган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди.


Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўз олганлар бу каби саъй-ҳаракатлар ҳар бирбола давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва меҳр ва эътибордан четда эмаслиги, болалар ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида эканлигининг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидладилар.


Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари, SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини қўриқлаб, юртимиз ва халқимиз осойишталиги йўлида ҳалок бўлган ички ишлар идоралари, мудофаа ишлари бўлимлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар фарзандлари, Мурувват уйлари ўғил-қизлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Юртбошимиз номидан ширинликлар ҳамда ўқув қуролларидан иборат мингга яқин байрам совғалари 29 декабрь куни вилоятимиз туман ва шаҳарларида ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида тантанали равишда топширилади.


Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 28/12/2015 19:21.   Кўрилганлиги: 687
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezidentdan-sovga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг