Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПРЕЗИДЕНТ ВАЪДА ҚИЛГАН КУТУБХОНА ИШГА ТУШДИ

ПРЕЗИДЕНТ ВАЪДА ҚИЛГАН КУТУБХОНА ИШГА ТУШДИ

Ургут туманида янги ахборот ресурс маркази мажмуаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 мартда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Ургут туманида замонавий кутубхона ташкил этиш масаласи таклифи берилганди. Ушбу ташаббус юртбошимиз томонидан қўллаб-қувватланди ва кутубхона қурилиши дастурга киритилиб, қисқа муддатда ишга тушди.

Мазкур кутубхонанинг очилишини туман аҳолиси катта шодиёна билан қарши олди.

“Қуйитегана қурувчи” хусусий корхонаси томонидан 3 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳа асосида Ургут истироҳат боғида бунёд этилган кутубхонада 20 га яқин мутолаа заллари ва 4 та муҳокама ва компьютер хоналари ўрин олган. Кутубхона айни пайтда 2000 дан ортиқ бадиий, ижтимоий-сиёсий ва турли хил эртак китоблардан иборат адабиётлар билан таъминланган. Шунингдек, маърифат масканида 50 та замонавий компьютер, тезкор WI-FI тармоғи йўлга қўйилган бўлиб, 2000 та адабиётларнинг электрон нусхаси шакллантирилган. Бино тўлиқ иситиш ва совутиш тизимига эга.


Охирги ўзгариш: 03/05/2019 08:39.   Кўрилганлиги: 496
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-vada-qilgan-kutubxona-ishga-tushdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.