Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ САМАРҚАНД ШАҲРИ ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕРИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ САМАРҚАНД ШАҲРИ ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕРИЛДИ

Самарқандда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур спорт мусобақаларининг бу галги қуйи босқичлари ҳам вилоятда уюшқоқлик билан ўтказилди. 2017-2018 йиллар давомида вилоятдаги 1200 та умумтаълим мактабининг 474 минг нафардан ортиқ ўқувчилари беллашувларда ўз маҳоратини намоён этди.

Мусобақанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 3500 нафардан кўпроқ ўқувчилар, жумладан, 1200 нафар қизлар жорий йилнинг март ойида вилоят босқичида 21 спорт тури бўйича ўз иқтидори ва ғалабага интилишини кўрсатди. Қизғин курашларга бой беллашувлар якунига кўра, Самарқанд шаҳри вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Ургут тумани, учинчи ўрин Булунғур тумани жамоаларига насиб этди.

Тантанали маросимда мусобақа ғолиби – Самарқанд шаҳри жамоасига Президент совғаси – “Дамас” автомашинаси топширилди. Ургут ва булунғурлик спортчи-ўқувчилар ҳам “Умид ниҳоллари” кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда самарқандлик спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, таниқли санъаткорлар ва истеъдодли ёшларнинг концерт дастури намойиш этилди.

 

Ғ.Ҳасанов.


Охирги ўзгариш: 17/05/2018 22:05.   Кўрилганлиги: 185
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-sovgasi-samarqand-shahri-oquvchilariga-berildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг