Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президент оқдарёлик фермерлар билан суҳбатлашди

Президент оқдарёлик фермерлар билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбатлашди

- Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди. Бунинг учун ҳар бир ҳудуд, ҳар бир соҳада имкониятлар бор. Қишлоқ хўжалигида – янги технологияларни жорий қилиб, ҳосилдорликни ошириш, хомашёни қайта ишлаш. Қайта ишлаш бўлса, даромад, иш ўрни кўпаяди, - деди Президент.

Пахтачилик ва чорвачиликка ихтисослашган мазкур фермер хўжалигининг майдони 1 минг 360 гектар. Ғўзани томчилатиб суғориш жорий этилган.

Давлат раҳбари қолган хўжалик ва кластерлар ерини ҳам томчилатиб суғоришга ўтказиш, ҳосилдорлик паст майдонларда ғаллани қисқартириб, даромади ундан юқори мева-сабзавотлар экиш, фермер ва кластерлар учун минитехнологиялар етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берди.


Киритилган вақти: 26/07/2019 14:51.   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-oqdaryolik-fermerlar-bilan-suhbatlashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.