Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ОММАГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ОММАГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан 103 нафар мутахассислардан иборат бўлган 9 та тарғибот гуруҳлари тузилди.

Бундан ташқари, тарғибот тадбирларида қатнашиш учун Тошкент давлат иқтисодиёт институти (9 нафар) ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (4 нафар)дан жами 13 нафар мутахассислар Самарқанд шаҳрига етиб келди.

5 январ куни Самарқанд шаҳридаги Концерт залида вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси ходимлари, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари масъул ходимлари ва умумтаълим мактаблари директорлари учун, Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицейида эса вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, коллеж директорлари учун тадбирлар ўтказил.

Бундан ташқари, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги 113 та маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда 9529 нафар аҳоли қатнашди.

Ургут ва Самарқанд туманларида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Концерт залида, Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицейида ўтказилган тарғибот тадбирлари республика “Ёшлар” телеканалининг вилоятдаги вакиллари ва вилоят телерадиокомпанияси мухбирлари томонидан тасвирга олиниб, эфирга узатилди.

Вилоят телевидениеси орқали Мурожаатноманинг “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш” йўналишига бағишланган 30 дақиқалик “Долзарб мавзу” кўрсатуви эфирга узатилди.

“Ўзбекистон” радиоканали орқали Мурожаатнома бўйича 3 нафар иштирокчи тўғридан-тўғри интервью берди. Яна 2 кишининг интервьюси ёзиб олиниб, эфирга узатилди.

Вилоят “Зарафшон” газетасининг 6 январь куни чиққан сонида Мурожаатнома юзасида 3 та мақола, 1 та муносабат, 3 та интервью, вилоят “Овози Самарқанд” газетасида мақола, 3 та муносабат ва 1 та интервью чоп этилади.

Тадбирларда республика газеталарининг вилоятдаги мухбирлари, вилоят ва шаҳар-туман газеталарининг 29 нафар мухбирлари иштирок этди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари шу куни ўтказилган тарғибот тадбирлари иштирокчиларидан жами 64 та интервью олди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 21:29.   Кўрилганлиги: 976
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-murojaatnomasi-keng-ommaga-etkazilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.