Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президент “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунни имзолади

Президент “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунни имзолади

«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонун 2019 йилнинг 16 декабрида Президент томонидан имзоланди. 

Қонун билан мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари аниқ белгилаб берилди.

Хусусан, давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.

Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти давлат ва нодавлат ташкилоти бўлиши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларда ташкил этилади:

- умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;

- кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;

- инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;

- қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, кучга киради.


Киритилган вақти: 18/12/2019 12:18.   Кўрилганлиги: 802
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-maktabgacha-talim-va-tarbiya-togrisidagi-qonunni-imzoladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.