Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президент кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси вакилларига раҳмат айтди

Президент кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси вакилларига раҳмат айтди

“ – Мен ўз маблағи, ташкилотчилиги билан ҳеч бўлмаганда 2-3 та иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман, деб айтган гапларимни бугун ҳам такрорлашдан чарчамайман. 

Мана, Самарқанднинг ўзида шунча корхоналар очилиб, минг-минглаб иш ўринлари яратилаётган экан, бунинг учун вилоятдаги барча кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси вакилларига чин юракдан раҳмат айтмоқчиман, – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида.

– Ҳақиқатан ҳам, халқ, давлат ниманинг ҳисобидан бой ва қудратли бўлади? Энг аввало, шу йўлда кучини, билим ва тажрибасини, керак бўлса, молию жонини аямайдиган сизлардек тадбиркорлар ҳисобидан.

Бизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида олиб бораётган ислоҳотларимизни жаҳон ҳамжамияти, нуфузли халқаро ташкилотлар тан олаётгани – бу аввало сизларнинг меҳнатингизга берилган баҳодир. Шахсан мен шундай деб ҳисоблайман.

Агар сизлардан ҳаракат бўлмаса, фақат фармон ва қарорлар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Шунинг учун мен тадбиркор – бу тараққиёт локомотиви, юрт таянчи, деб айтишга, сизларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Яқинда Жаҳон банки томонидан ўтказилган бу йилги бизнес соҳасидаги халқаро рейтинг ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар эълон қилди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 13 поғона юқори кўтарилиб, 190 та мамлакат орасида 74-ўринни эгаллади. Бу борада жаҳондаги энг илғор 10 та ислоҳотчи давлат қаторидан жой олдик. Бу – жуда катта ютуқ, жуда катта эътироф”, – деди давлатимиз раҳбари.

УзА


Киритилган вақти: 10/11/2017 18:12.   Кўрилганлиги: 412
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-kichik-biznes-va-tadbirkorlik-sohasi-vakillariga-rahmat-aytdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг