Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПРЕЗИДЕНТ АСАРИ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ПРЕЗИДЕНТ АСАРИ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида Президент Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асари билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятини янада ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловда ўқувчи-ёшлар асар асосида иншо ёзиб, тест саволларига жавоб бердилар.

– Президентимизнинг асари бўйича ўтказилган кўрик-танловда биринчи ўринга сазовор бўлганимдан ғурурланаман, – дейди Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси Нилуфар Зиёдиллаева. – Мазкур асарни жиддий мутолаа қилиш орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий жараёнлардан яхши хабардор бўлдим.  Энг асосийси, жамиятда бўлаётган ўзгаришлар, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга биз, ёшларнинг дахлдор эканимиз, тинчлик ва тараққиётимиз учун курашиб яшашимиз лозимлигини англадим.

Танлов натижаларига кўра, иккинчи ўрин Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей ва Пастдарғом педагогика ва спорт коллежи ўқувчиларига, учинчи ўрин эса Самарқанд давлат чет тиллари институти қошидаги академик лицейи ўқувчиларига насиб этди.

* * *

Шу куни олий таълим муассасалари ўртасида ҳам худди шу мавзуда ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.

Абдужаббор Пўлатов


Киритилган вақти: 10/06/2016 18:56.   Кўрилганлиги: 506
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/prezident-asari-bilimdonlari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг