Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пресс-тур: ОБИ-ҲАЁТ ОЛТИНДАН ҚИММАТ

Пресс-тур: ОБИ-ҲАЁТ ОЛТИНДАН ҚИММАТ

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли “Оқ-Қорадарё” сув тўғонида “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги экология маркази ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Сувчи” жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда журналистлар дастлаб сув тўғони ва сув тақсимлаш жараёнлари, унинг тарихига оид расмлар, макетлар жамланган мўъжаз музей билан танишди.

- “Равотхўжа” сув тўғонидан “Оқ-Қорадарё” сув тўғонигача бўлган масофа 35 километрни ташкил этиб, секундига 885 метр/куб сувни қабул қилиш ва тақсимлаш қувватига эга, - дейди сув тўғони бош мутахассиси А.Бойсариев. - Тўғондан Оқдарё, Пайариқ ва Иштихон туманларига икки дарё ва уч канал орқали сув тақсимланади. Бу йилги ноқулай об-ҳаво оқибатида сув ўтган йилларга қараганда анча кам бўлди. Аммо мавжуд сувнинг тўғри тақсимланиши натижасида экин майдонларига сув етиб борди.

Шундан сўнг иштирокчиларга слайдлар орқали сув ва экология билан боғлиқ бир қатор халқаро меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Сув танқислиги оқибатларини юмшатиш мақсадида жойларда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилаётгани, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан аҳоли ўртасида турли учрашувлар ташкил этилиши натижасида хўжаликларда сув тежалишига эришилаётгани таъкидланди.

Пресс-турда аҳоли томонидан ариқлар ва ҳавзаларга чиқинди ташлаш, сув ифлосланишининг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида ОАВ орқали доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

 

Ҳусан Элтоев.


Охирги ўзгариш: 22/09/2018 20:56.   Кўрилганлиги: 106
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/press-tur-obi-hayot-oltindan-qimmat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг