ПОЙТАХТЛИК ҚИЗЛАР ҒОЛИБ

Самарқандда 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақанинг дастлабки тури Жиззах ва Фарғона вилоятларида ташкил қилиниб, унда 10 жамоа иккига бўлинган ҳолда баҳслашган эди. Беллашувларнинг ҳал қилувчи якуний босқичига мезбонлик қилган Самарқанд шаҳрида жамоалар ғолибни аниқлаш учун икки кун мобайнида ўзаро куч синашди.

Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари иштирок этган мусобақа якунларига кўра, пойтахтлик волейболчи қизлар биринчи, Жиззах терма жамоаси иккинчи ва Самарқанд вилояти вакиллари учинчи ўринни қўлга киритди.

ЎзА


Киритилган вақти: 24/02/2015 19:29.   Кўрилганлиги: 519

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг