Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПОРА ТАЛАБ ҚИЛГАН ЭКОЛОГИЯ ХОДИМИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ПОРА ТАЛАБ ҚИЛГАН ЭКОЛОГИЯ ХОДИМИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

 Прокуратуранинг Пахтачи ва Нарпай тумани бўйича департаменти томонидан 2019 йил 19 август куни Пахтачи тумани М.Улуғбек МФЙда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Нарпай тумани Чархин МФЙда яшовчи, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Пахтачи тумани инспекцияси бош мутахассиси С.Ш. тадбирга жалб қилинган Пахтачи тумани Жаҳонобод МФЙда яшовчи фуқаро Қ.О.га тегишли бўлган дарахтларни кесиш учун рухсатнома расмийлаштириб бериш эвазига 500000 (беш юз минг) сўм пулларни таъмагирлик йўли билан олган вақтида ашъёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани прокуратураси томонидан фуқаро, С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Киритилган вақти: 22/08/2019 11:28.   Кўрилганлиги: 126
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pora-talab-qilgan-ekologiya-xodimi-qolga-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг