
Жомбой туманидаги Ғубдинтоғ қир-адирлари бағрида ташкил этилган «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалиги ўз фаолиятида янгича ёндошувларни қўллаб кўчатчилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликда салмоқли ютуқларни қўлга киритаяпти.
Шу йилнинг баҳор ойларида фермер хўжалиги даласига Италиядан келтирилган махсус техника воситаси ёрдамида 350 гектар майдонга томатбоп ва бозорбоп помидор уруғи қадалган эди. Бу ташаббус бевосита Украина давлатида фаолият кўрсатаётган «Гелиос-1» масъулияти чекланган жамиятидан келган мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Муҳими, помидорни етиштириш, уни йиғиштириб олиш тўла механизациялаштирилган. Жумладан, мавсум давомида гектаридан 90-95 тонна томатбоп помидор маҳсулотларини йиғиштириб олишда махсус комбайнлардан фойдалантлди. Бу эса ишчи кучини тежаб, маҳсулот таннархини пасайтирди.
Помидорни йиғиштириб олаётган «ақлли» комбайннинг
ишлаш услуби ҳар қандай кишининг ҳайратини оширади. Унинг кучи билан ҳар куни
5-
Амалга оширилаётган бундай сайъи-ҳаракатларнинг барчаси, албатта халқимиз дастурхонини ўзимизда етиштирилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, истеъмолдан ортган мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилиш, иқтисодиётимизга қўшимча валюта киритиш ҳамда янги иш ўринларини яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.