Польша ишбилармонлари форуми

Самарқанд шаҳрида Польша ишбилармонларининг бизнес форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда Польшада фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда Польша давлати билан ҳамкорликда 19 та қўшма корхона ва пахта, мева-сабзавот, тамаки, ноорганик-кимёвий ва нефть маҳсулотлари экспорти билан шуғулланадиган 3 та компания фаолият юритмоқда. Бундай манфаатли ҳамкорлик натижасида 2015 йилда ўзаро товар алмашинуви 127,7 миллион долларни ташкил этди.

– Бугунги бизнес форумда Польшанинг кимё, металлургия, фармацевтика, энергетика, тоғ-кон саноати, қурилиш, мебелсозлик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариниқайта ишловчи етакчи компанияларининг ҳар икки томон учун манфаатли бўлган хизматларини таклиф этяпмиз, – дейди «Умум-Польша хўжаликлар палатаси» раиси Эльжбети Войтас. – Давлатларимиз ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ва молиявий доиралар ўртасидаги мулоқотларни йўлга қўйиш савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик борасидаги қатор яхлит лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун фойдали. Мазкур бизнес форумнинг ўтказилиши давлатларимиз ўртасидаги иқтисодий кўприкни мустаҳкамлаб, ишбилармон доиралар ҳамкорлигининг самарали тараққий этишига хизмат қилади.

– Кўп йиллардан буён савдо хизматлари кўрсатиш, текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва интенсив боғдорчилик тармоқлари билан шуғулланиб келамиз, – дейди «Оқдарё Машраббек» фермер хўжалиги бошлиғи Мавлуда Ашурова. – Фаолиятимизни янада кенгайтириб, эчки жунидан газлама олиб, кийим-кечак тайёрлаш лойиҳаси учун польшалик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик.


Киритилган вақти: 11/11/2016 17:08.   Кўрилганлиги: 383

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг