Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Поликлиникалар 24 соатлик иш режимида ишламоқда

Поликлиникалар 24 соатлик иш режимида ишламоқда

Коронавирус инфекцияси билан оғриган бемор аҳоли орасида аниқланганда унинг стационар ёки уй шароитида даволаниши учун тўғри тавсия берилишини йўлга қўйиш мақсадида вилоят бўйича жами 

72 та мобил гуруҳи шакллантирилди ва туну-кун фаолият олиб боришлари учун тез тиббий ёрдам машиналари бириктирилди.

Тез тиббий ёрдамга бўлаётган қўнғироқлар сони ошиб кетганлиги сабабли телефон аппаратлари ва диспетчерлар сони 8 тадан 24 тага кўпайтирилди. Бундан ташқари, Самарқанд давлат тиббиёт институти қошида

1105 қисқа рақамли CALL маркази ташкил қилиниб, аҳолига онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди.

Тез тиббий ёрдам хизматига аҳолидан тушаётган чақирувлар юкламаларини камайтириш мақсадида вилоятдаги мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникаларига жами 875 та, шундан 75 та стационар ва 800 та мобиль телефонлар олиб берилди.

Вилоятдаги мавжуд барча бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида, яъни оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникалари 24 соатлик иш режимига ўтказилди, эндиликда фуқаролар 24 соат мобайнида бирламчи тиббий санитария муассасаларига мурожаат қилишлари йўлга қўйилди. Самаарқанд шаҳрида иккита, 2- ва 4-оилавий поликлиникалар негизида, туманларда барча туман марказий поликлиникалари қошида Ковид поликлиникалари ташкил қилинди.


Киритилган вақти: 24/08/2020 13:50.   Кўрилганлиги: 468
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/poliklinikalar-24-soatlik-ish-rejimida-ishlamoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.