Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПОКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

ПОКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 22 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг Покистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

* * *

Покистон Президенти мамлакатимизга ташрифини қадимий Самарқандни зиёрат қилишдан бошлади. Олий мартабали меҳмон Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

Покистон Президентига буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой маънавий мероси, уни ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, улуғ зот мангу қўним топган мажмуанинг яратилиш тарихи, мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Шарқ меъморлигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган мақбара, айвон ва улкан масжид меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Мамнун Ҳусайн Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, улар номи билан боғлиқ масканларни обод этиш борасида амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо бериб, ушбу маскан бутун мусулмон оламининг муқаддас қадамжоларидан бири эканини таъкидлади.

Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида меҳмонга Соҳибқирон бобомизнинг давлатчилик тарихи, мамлакатда илм-фан, маданият, ҳунармандликни ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари, бунёдкорлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Дунёга машҳур Регистон мажмуаси билан танишув ва бу ердаги миллий ҳунармандлик буюмлари намойиши ҳам Покистон Президентида катта таассурот қолдирди. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари халқимизнинг бой маданияти, аждодларимизнинг юксак ақл-заковатидан далолат бериши алоҳида қайд этилди.

ЎзА


Киритилган вақти: 23/06/2016 17:36.   Кўрилганлиги: 616
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pokiston-prezidenti-ozbekistonga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг