Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПИЛЛА БОҚИШ БОШЛАНДИ

ПИЛЛА БОҚИШ БОШЛАНДИ

Самарқанд вилояти пиллакорлари жорий йилда 44 минг 900 қути ипак қурти боқиши белгиланган. Ҳозирда вилоятимиз туманларида 13 минг 170 қути ипак қурти тарқатилди.

Ўтган йилгидан фарқли равишда бу йил боқиладиган ипак қуртининг барчаси Хитойдан келтирилди. Чунки хориждан келтирилган ипак қурти толасига жаҳон бозорида талаб юқорилигича қолмоқда.

Пилла қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари 13 минг 815 та фермер хўжалиги билан 2790 тонна пилла етиштириш юзасидан контрактация шартномалари тузди. Ипак қурти боқувчилар зарур жиҳозлар билан таъминланди. Фермер хўжаликлар ва ипак қурти боқувчи оилаларга 8 миллиард 980 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиб, ҳар бир қути ипак қурти парвариши учун 200 минг сўмдан бўнак пули берилмоқда.

Ҳозирда “Кумуш тола” ва “Элбек Т.Р.Ж” корхоналарига янги ускуналар келтирилмоқда. “Сингапур-Самарқанд” қўшма корхонаси эса Хитойдан пиллага дастлабки ишлов берувчи 350 минг долларлик тежамкор ва замонавий дастгоҳлар келтирмоқда. Бу ускуналар 7 та туманга биттадан ўрнатилиб, пиллага ишлов мавсуми тугагандан сўнг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳам қуритиб, қадоқлаш имконини беради.

Жорий йилда вилоятда 485 гектар майдонда тут плантациялари ташкил этилди. Туманлардаги пиллакорлар, тажрибали фермерлар билан келишган ҳолда ташаббускор хўжаликларнинг 29 та лойиҳаси танлаб олиниб, ипак қурти боқишга мўлжалланган биноларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўктам Худойбердиев.


Охирги ўзгариш: 20/04/2018 22:25.   Кўрилганлиги: 104
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pilla-boqish-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг