Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПЕНСИЯГА ЧИҚИШДА ЯНГИЛИКЛАР БОР

ПЕНСИЯГА ЧИҚИШДА ЯНГИЛИКЛАР БОР

Вилоят Матбуот уйида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжуманиўтказилди. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Хуршид Мирходиев вилоятда кексалик ва ижтимоий нафақа олаётган 316 мингдан зиёд фуқарога кўрсатилаётган хизмат сифати ва соҳадаги янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

– Пенсия ва нафақа олувчиларнинг 95 нафари 100 ёшга тўлган ва ундан ошган кекса онахон ва отахонларни ташкил қилади, – деди Х.Мирҳодиев. – Уруш қатнашчилари, ногиронлари ҳамда 100 ёш ва ундан ошган фуқароларга, ойлик пенсияларни алоқа бўлимлари орқали ўз вақтида етказиб берилиши бўйича мунтазам мониторинг йўлга қўйилган.

2016 йилнинг ўтган даврида пенсия ва нафақа олувчилардан 135 966 нафар ёки 43 фоиз  пенсионерлар билан учрашиб, пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида берилиши ўрганилди. Мониторинг натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасига жорий йилнинг ўтган даврида 1221 нафар юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 37 фоизи Самарқанд шаҳри, 13 фоизи Каттақўрғон шаҳри, 9 фоизи Пастдарғом туманига тўғри келиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланган.

2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб энг камида етти йил меҳнат стажига эга бўлган фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Президентимиз фармонига кўра, 100 ёшдан ошган кексалар нафақасига мамлакатимиздаги энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида маблағ қўшиб берилиши ҳамон давом этмоқда.  Мамлакатимиз банкларида пенсионерлар учун омонат маблағларини қўйиши учун қулайликлар мавжуд.


Киритилган вақти: 25/06/2016 18:48.   Кўрилганлиги: 1700
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pensiyaga-chiqishda-yangiliklar-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.