Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПЕНСИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

ПЕНСИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (889-сон. 21.10.2019 йил). 

Қарорга мувофиқ, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, банд шахсларга иш стажи давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган:

— 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

— 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланади.

Ҳозирга қадар фақат Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланган.


Киритилган вақти: 24/10/2019 12:27.   Кўрилганлиги: 162
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pensiya-togrisidagi-qarorga-ozgartirish-va-qoshimchalar-kiritildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг