Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПЕДАГОГЛАР ҲАМ ЎРГАНМОҚДА

ПЕДАГОГЛАР ҲАМ ЎРГАНМОҚДА

Бугун Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова олиб борди.

Президентимизнинг тарихий Мурожаатномаси Ҳаракатлар стратегиясида навбатдаги саҳифани очди ва унда белгиланган устувор йўналишлар нафақат давлат идораларидан, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, кенг жамоатчиликдан янада фидойиликни талаб этади. 

Халқ таълими бошқармаси қошидаги бошланғич хотин-қизлар ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда мактабларнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари масъуллари, психологлар ва педагоглар иштирок этди.

Таъкидланганидек, 2017 йилда вилоятда таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 12 та умумтаълим мактаби янгитдан барпо этилган бўлса, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал таъмирланди.

Шунингдек, 107 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди, 195 таси капитал таъмирланди. 

Йиғилишда фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти катта эканлиги эътироф этилди. Республикамизда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.

Семинарда сўзга чиққан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти катта ўқитувчиси Ж.Сайфиддинова, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали кафедра ассистенти М.Каримов тарғибот модули ҳамда Президент Мурожаатномасида келтириб ўтилган ҳар бир йўналишга алоҳида тўхталдилар.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 22:20.   Кўрилганлиги: 203
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pedagoglar-ham-organmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг