Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАЙАРИҚДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ПАЙАРИҚДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Пайариқ туманининг Гўзал маҳалласида тадбиркор Барно Тугалова томонидан 100 ўринли “Манзурабону” мактабгача таълим муассасаси барпо этилди.  

Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мазкур муассасани фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда маҳалла аҳли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Икки қаватдан иборат боғча учун тадбиркор маблағлари ва банк имтиёзли кредити асосида 2 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланди.

Муассасада болаларнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, футбол майдончаси, ёзги ва қишки ўйингоҳлар, тадбирлар ўтказиш учун томоша заллари болажонларнинг энг севимли масканига айланди.

Тантанали тадбир маросими маҳалла аҳли учун қўшалоқ шодиёналарга уланиб кетди.

Муассасага Гўзал маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг 25 нафар фарзандлари имтиёзли равишда қабул қилинди ҳамда 7 нафар болажонлар учун суннат тўйи ҳам ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидлашди.

 


Охирги ўзгариш: 11/02/2019 17:23.   Кўрилганлиги: 240
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/payariqda-qoshaloq-tadbir-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг