Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пайариқ тумани марказида “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилди

Пайариқ тумани марказида “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилди

Мазкур зиё масканида 6 мингдан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара дурдоналари, назмий ва насрий асарлар, илмий ва ҳуқуқий рисолалар, болажонлар учун эртак китоблар ўрин олган.

Замонавий тарзда қурилган шинам кутубхонада Wi-Fi тармоғи ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, ёшлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг электрон портали орқали 10 мингдан ортиқ бадиий асарларни компьютер воситалари орқали ўқиш имкониятига эга.

– Китоб ўқиган инсон билими, дунёқараши ва фикрлаши билан бошқалардан ажралиб туради, – деди туман ҳокими Д.Мусинов. – Шу боис, халқимизни, хусусан, ёшларимизни китоб ўқишга, мутолаага ўргатишимиз керак. Бу кутубхонани ҳам, албатта, шундай мақсад йўлида ташкил қилдик. Ўйлаймизки, мазкур кутубхона ёшларимизга янада илҳом улашади ва “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида ғолиб бўлишларига туртки бўлади.

Кутубхона 12 метр квадрат майдонда барпо этилган бўлиб, 5 та – ўн икки кишилик ўқув зали, электрон кутубхона, рўйхатга олиш ва бадиий адабиётлар бурчаги ҳамда болалар бўлимидан иборат.


Киритилган вақти: 15/07/2019 18:58.   Кўрилганлиги: 397
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/payariq-tumani-markazida-yoshlar-kutubxonasi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.