
Айни кунларда ҳар бир киши, корхона-ташкилот ходимлари эл хирмонига ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда
Вилоятимизда фаолият юритаётган архив идораларининг 40 дан ортиқ ходими ҳам ана шундай хайрли ишдан четда қолмаслик учун далага отланди. Улар ҳосилни йиғиштириб олишда Пахтачи тумани фермер хўжаликларига мададкор бўлмоқда.
- Мавсум бошидан буён «Жайхун пахта даласи», «Барҳаёт», «Чавандоз», «Сулувқўрғон пахта даласи» фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиштиришда кўмаклашдик, - дейди ҳашарчилар гуруҳ раҳбари Абдували Маманазаров. – Далалардан кунига 2-2,5 тоннагача пахта териб, мавсум бошидан буён хирмонга 45 тоннадан зиёд ҳисса қўшдик. Ходимларимиздан Ойша Мамасиддиқова, Маржона Мамаражабова ва Гўзал Турдиева кунига 100 килограмдан ортиқ пахта териб, бошқаларга намуна бўлмоқда.
Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.