Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пахтакорга мададкормиз

Пахтакорга мададкормиз

Пайариқ туманининг уюшмаган аҳолисидан иборат минглаб ҳашарчилар йиғим-теримда пахтакорларга яқиндан ёрдам бермоқда. Бу савоб ишда нуронийлар ҳам четда қолмаяпти.

Улар пахтакорлар ҳузурига бориб, учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказишмоқда. Бу эса кунлик терим суръатига ижобий таъсир кўрсатаётир.

- Ҳа, деган туяга мадад-да, - дейди Хўжаобод маҳалласида яшовчи Умархон Ҳамидов. – Мен каби ўнлаб отахон-у онахонлар бугунги ғанимат кунларда уйда ўтиришни лозим топмай, ҳар куни туманимиздаги ўнлаб фермер хўжалиги далаларига боришяпти. Бугун «Салимов Сардор» фермер хўжалиги даласидамиз. Хўжалик аъзолари 19 гектар пахта майдонидан 32 центнерлик ҳосил кўтаришибди. Аммо далада ҳосил бор. Шунинг учун маҳалламиздан 20 нафар аҳолини бу ерга бошлаб келдик. Биргаликда баҳоли қудрат теримда иштирок этяпмиз.

Турғун ҲАСАНОВ.


Охирги ўзгариш: 26/10/2017 20:25.   Кўрилганлиги: 1084
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/paxtakorga-madadkormiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.