Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАХТАЧИДА БИР КУНДА 19 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ПАХТАЧИДА БИР КУНДА 19 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Умумий лойиҳа қиймати 1,668 млн. сўмни ташкил этган мазкур муассасани фойдаланишга топширишга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда Истиқбол маҳалласининг фаол отахону-онахонлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Истиқбол маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклаб, муассасадаги яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолашди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида туманда яна 18 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳам ўз фаолиятини бошлади.


Киритилган вақти: 29/04/2019 17:48.   Кўрилганлиги: 835
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/paxtachida-bir-kunda-19-ta-maktabgacha-talim-muassasasi-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.