Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАХТАЧИДА АДЛИЯ САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ПАХТАЧИДА АДЛИЯ САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Пахтачи туманида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида “Ҳуқуқий ахборот куни” адлия сайли ўтказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини уларга тушунтириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, энг муҳими, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳокимлик, адлия, давлат хизматлари агентлиги марказлари, адвокатлар палатаси, прокуратура, ички ишлар, солиқ идоралари, банклар ва бошқа муассаса, ташкилотлар ходимлари, олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари, туман, шаҳар адлия бўлимлари ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан 300 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат берилди. Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 14 нафар фуқарога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган кундалик ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотларнинг имтиёзли савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” лойиҳаси мантиқий давоми сифатида соғлом бўла туриб, ишсизлик ёки етарли шароит яратиб берилмаганлигидан норози бўлган фуқароларга намуна бўлиши учун ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ўтказилди.

Адлия сайли давомида ўтказилган бўш иш ўринлар ярмаркасида 45 нафар ишсиз фуқаро ишга йўлланма олди. 20 киши ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинди, 5 нафар коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама меҳнат шартномаси тузилди, 300 дан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича тушунчалар берилди.

Банклар эса “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 14 нафар фуқаро билан имтиёзли кредит ажратиш бўйича шартнома тузишди.

Бундан ташқари, тадбирда олий ўқув юртлари томонидан “Ёш олимлар” бурчаги ташкил этилиб, инновацион ғоялар асосида яратилган илмий янгиликлар намойиш этилди. Ёшлар ўртасида интеллектуал танловлар, китобхонлик акцияси ўтказилиб, иштирокчиларга янги чоп этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бадиий китоблар тарқатилди.


Киритилган вақти: 02/06/2019 18:32.   Кўрилганлиги: 419
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/paxtachida-adliya-sayli-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.