Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАХТАЧИДА 29-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ПАХТАЧИДА 29-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Пахтачи тумани, Кештали маҳалласида 29-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, туман ҳокимлиги ва жамоатчилиги ҳамда Кештали маҳалласи вакиллари иштирок этишди. Инвестиция дастури доирасида 1,8 млрд. сўм маблағ эвазига бунёд этилган мазкур муассасада энди 70 нафар кешталилик болажонлар таълим-тарбия оладиган бўлишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар муассасада яратилган шарт-шароитлар, болажонлар келажагини ўйлаб амалга оширилаётган ушбу ишлар барча қишлоқ аҳлини қувонтирганлигини таъкидлашди.


Киритилган вақти: 21/02/2019 18:08.   Кўрилганлиги: 956
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/paxtachida-29-sonli-davlat-maktabgacha-talim-muassasasi-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.