Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАХТАЧИ ТУМАНИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ПАХТАЧИ ТУМАНИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда. 

Бугун, 10 май куни Пахтачи тумани Шамсиназар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ўзбегим” тўйхонасида вилоят ҳокимлиги томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда 200 нафарга яқин фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Фуқаролар томонидан асосан соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига оид мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича бир ҳафталик муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. 17 май куни ушбу оммавий сайёр қабулда билдирилган мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлигида муҳокама этилиши белгиланди.

Шунингдек, сайёр қабул ўтказилган ҳудудда Давлат хизматлари агентлиги томонидан турли тезкор давлат хизматлари кўрсатилди. 

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашига хизмат қилади.


Киритилган вақти: 10/05/2019 12:23.   Кўрилганлиги: 660
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/paxtachi-tumanida-ommaviy-sayyor-qabul-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.