
Пастдарғом туманининг «Зарафшон» муқобил машина трактор паркига қарашли хўжаликларда мавсум қизғин давом этмоқда.
Биз ҳудуддаги «Зарафшон дала шийпони» фермер хўжалиги пахта майдони бошидамиз. Олмазор маҳалласи аҳолисидан ташкил топган отряднинг 84 нафар теримчиси далада.
- Терим бошлангандан буён қизим билан биргаликда ҳашарга чиқяпмиз, - дейди Гулистон Қозоқова. – Кунига 200-220 килограмгача пахта теряпмиз. Нимаики зарур бўлса, барчаси дала бошида ҳозирланган. Терим пулини шу куннинг ўзида оляпмиз.
- Икки ҳафтадан буён теримда қатнашяпман, - дейди
Насиба Ибрагимова. – Кунига ўртача
Насиба опанинг айтганича бор. Теримчилар бир-биридан кўпроқ пахта териш учун бир дақиқани ҳам бекорга ўтказмасликка ҳаракат қилмоқда.
- Биринчи ўн кунликда 1 тонна 300 кило пахта тердим, -
дейди Назира Холиқова. - Тўрт фарзандим вояга етиб, ўқиш ва ишли бўлган. Шундай
бўлса-да, барча одамлар миллий бойлигимизни йиғиштириш билан банд бўлиб турганда мен ҳам хирмонга ҳисса
қўшай, деб далага отландим. Терим пулини кунлик беришяпти.
Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.