Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАСТДАРҒОМЛИК ШИФОКОРЛАРГА СОВҒА

ПАСТДАРҒОМЛИК ШИФОКОРЛАРГА СОВҒА

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринли янги терапия мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Республика инвестиция дастури асосида жорий йилнинг январь ойида бошланган қурилиш ишларига 3 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли бинода беморлар ва шифокорлар учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Мажмуа 600 миллион сўмлик юмшоқ ва қаттиқ мебеллар билан таъминланди.

Янги бинода туман марказий шифохонасининг терапия, кардиология, неврология, эндокринология бўлимлари фаолият кўрсатади. Шунингдек, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган физиотерапия бўлими ташкил этилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов сўзга чиқиб, пастдарғомлик тиббиёт ходимларини янги бино ва касб байрами билан табриклади.

 Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:20.   Кўрилганлиги: 1040
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pastdargomlik-shifokorlarga-sovga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.