
Вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан Пастдарғом туманида пресс-туруюштирилди.
Вилоят, туман ва шаҳар газеталари муҳаррирлари, Республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари, шунингдек, босмахона директорлари туманда кейинги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.
Жумладан, “Ўзбиокомбинат” Ўзбекистон – Буюк Британия – Россия қўшма корхонасига уюштирилган саёҳат пресс-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Марказий Осиёда ягона ҳисобланган мазкур корхонада бугунги кунда 60 турдан иборат ветеринария маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Дори-дармонларнинг айрим турлари чет элга экспорт қилинмоқда.
Туманнинг Гўзалкент мавзеида қисқа фурсатда барпо этилган ёшлар боғи бу ерга ташриф буюрган ижодкорларга завқ бағишлади. Ҳаво қизиб турганига қарамай, уч гектар майдондаги боғда мўътадил иқлим ҳукм сурарди. Яшил майсалар, гуркираб ўсаётган манзарали дарахтлар, гуллар, осмонга отилиб турган фаввора кишига ҳузур бағишлайди.
– 2500 томошабинга мўлжалланган амфитеатр, чойхона, музқаймоқ павильонлари, автокросс майдончаси туман аҳолиси учун доимо хизматда, – дейди боғ учун масъул Абдужаббор Хушмуродов. – Зеро, давлатимиз раҳбари инсон омили учун доимо қайғуриб келмоқда.
Ҳокимлик қошидаги “Ягона дарча” маркази билан танишув жараёнида туман ҳокими Воҳид Раҳимов журналистларга туманда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
32-сон мусиқа ва санъат мактабида босма нашрлар таҳририяти ишини ташкил этиш мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев, “Ургут садоси” газетаси муҳаррири Файзи Ҳайдаров, “Нуробод” газетаси муҳаррири Гулшан Шерматова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари Нозим Алиев ва бошқалар оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот, оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида соҳа ходимлари олдига қўйилган долзарб вазифалар хусусида сўз юритдилар.
Тадбир иштирокчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси таҳририятида ҳам бўлиб, ходимларга яратилган шароит ҳамда газетанинг 85 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маънавият хонасини томоша қилдилар.
Адҳам Ҳайитов, Ҳусан Элтоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.