Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пастдарғомда ҳайдовчилардан “улпон” талаб қилганлар қўлга олинди

Пастдарғомда ҳайдовчилардан “улпон” талаб қилганлар қўлга олинди

“Катор терак” маҳалласида яшовчи 1994 й.т. Х.Ш. ва Жума шаҳри Сазаған маҳалласида яшовчи 1993 й.т. Ж.Ш.лар спиртли ичимлик таъсирида, маст ҳолатда, жамоат жойи ҳисобланган 

«Жума авто бош бекати»да, ўзига олдиндан таниш бўлган “Беклар” маҳалласида яшовчи 1983 й.т. Самарқанд-Жума йўналишида киракашлик қилувчи Ж.Б. билан, уларга йўналишга чиқиши учун пул тўламаганлигини важ қилиб, жанжал қилмоқчи бўлишган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, жанжални ташкил қилмоқчи бўлган шахслар шу бекатда киракашлик билан шуғилланувчи ҳайдовчилардан “улпон” талаб қилиш билан шуғилланишлари аниқланган.

Шундан сўнг, тадбир ташкил қилиниб, жанжал бўлиши мумкин бўлган жойга махсус гуруҳ билан чиқилиб, ҳолатга алоқадор барча шахслар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан 10 (ўн) суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳозирда автотураргоҳларни ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилиб келаётган гуруҳларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.


Киритилган вақти: 05/08/2022 12:55.   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pastdargomda-haydovchilardan-ulpon-talab-qilganlar-qolga-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.