Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИДА ИККИТА БОҒЧА ОЧИЛДИ

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИДА ИККИТА БОҒЧА ОЧИЛДИ

Туманнинг Қаршиобод маҳалласида 60 ўринли “Ғунча” хусусий мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

2 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган ушбу муассасада ўн бир нафар ходим иш билан таъминланди ва болажонларга рус ва инглиз тилларида машғулот ўтиш, компьютер саводхонлиги бўйича имконияти яратилди.

 

***

Шунингдек, туманнинг Илм маҳалласида реконструкция қилинган 51-мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур боғча 150 ўринга мўлжалланган. Тарбияланувчиларнинг 100 нафари узайтирилган гуруҳларда ва 50 нафари қисқартирилган гуруҳларда тарбияланади.

Муассаса 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Илм, Санчиқул ва Меҳнатобод маҳаллалари учун болажонларга ўз эшикларини очди.

Давлат шерикчилиги асосида вилоят ички ишлар бошқармаси, маҳалла тадбиркорлари ёрдамида бунёд этилган ушбу муассаса ҳудудга ўзгача кўрк бағишлади.

Тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.

***

Айни пайтда вилоятда 555 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда бугунги кунда 3-7 ёшдаги 74 минг нафар болалар қамраб олинган.

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида Самарқанд вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда 2018-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Мазкур дастурга асосан 2018 йилда вилоятда жами 300 та мактабгача таълим муассасасининг фаолияти йўлга қўйилади. Натижада яна қарийб юз минг нафар болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Таълим муассасаларининг 67 таси инвестиция дастури асосида, 233 таси эса янгидан нодавлат ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинади.

Жумладан, Пастдарғом туманида 22 та давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини тармоғини ташкил этиш бўйича таклифлар тушди.

 


Охирги ўзгариш: 02/06/2018 11:39.   Кўрилганлиги: 1184
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/pastdargom-tumanida-ikkita-bogcha-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.