
Сессияда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди.
Маърузачи Паст Дарғомнинг вилоятимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳаларни ривожлантириш борасида қулай инфратузилмага эга эканлигини таъкидлади. Бунинг натижасида 2016 йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11 фоиз, қишлоқ хўжалиги 7 фоиз, қурилиш – пудрат ишлари 8,9 фоиз, чакана савдо 20,6 фоиз ва жами хизматлар 13,4 фоиз ўсди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида йил давомида 218 та лойиҳа амалга оширилиб, 1400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Пастдарғомлик заҳматкаш фермер ва деҳқонларнинг машаққатли меҳнати эвазига 46,4 минг тонна пахта, 115 минг тонна ғалла етиштирилди. Шунингдек, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ҳам аввалги йилларга нисбатан кўп ишлаб чиқарилди.
Вилоят ҳокими қўлга киритилган натижаларни эътироф этиш билан бирга йўл қўйилган камчиликлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаганига эътибор қаратди.
Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга ер ва кредит ажратишда сансалорликка йўл қўйилган. Хусусийлаштирилган бинолардан фойдаланиш, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш борасида ечимини кутаётган муаммолар тўпланиб қолган. Коммунал соҳадаги муаммолар туфайли дебитор қарздорлик йил сайин ошиб бормоқда.
Туманда ижтимоий соҳада ҳам қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилиб, бу аҳоли турмуш тарзи, жойлардаги ижтимоий маънавий муҳитга салбий таъсир этаётгани таъкидланди. Бунинг оқибатида айрим ҳуқуқбузарлик ва жиноят турлари кўпайган, фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ариза, шикоятлари сони аввалги йилларга нисбатан ошган.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Воҳид Раҳимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, фаоллар сўзга чиқиб, вилоят ҳокими маърузасида қайд этилган камчилик ва нуқсонларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун барча имкониятларни ишга солиб, меҳнат қилишларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.