
Самарқанд ва Жума шаҳарларини боғловчи 22 километрлик йўлни тунда ёритиш учун 600 дан ортиқ темир устун ва 1300 дан зиёд замонавий тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди.
Туманда асосий йўлдан ташқари, айрим ички йўллар, маҳаллаларда ҳам тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Жумладан, Жума шаҳрининг Самарқанд, Амир Темур, Ҳамид Олимжон, Бозор Исломов, Султон Ўрдашов кўчалари тўлиқ тунги замонавий ёритгич чироқлари билан таъминланди. Шунингдек, “Обод маҳалла” дастурига киритилган Гўзалкент қўрғони, Эски Жума, Беклар маҳаллалари кўчалари ҳам тунда шундай ёритилмоқда.
Булардан ташқари, темир устунларга безакли чироқлари ҳам ўрнатилиб, кўчаларга кўрк берилмоқда. Бу борадаги ишлар давом этмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.