
Бир ҳафта давомида сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида “Партиянинг дастурий мақсадлари, электорат манфаатлари ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинарларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига партиялардан сайланган депутатлар ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Жумладан, Самарқанд чет тиллар институтида “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган амалий семинарда ҳам ҳудудлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурларининг партия доимий электоратининг асосий манфаатлари билан боғлиқлиги ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига тегишли қарорлар қабул қилишга доир таклифлар киритиш масалалари қизғин муҳокама қилинди.
Тадбирларда партия гуруҳлари аъзоларининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ўтказилган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ҳамда сессиялар ва доимий комиссиялар йиғишларида кўтарилган масалалар тўғрисидаги ҳисоботлар, репортажлар ва интервьюларни самарали ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирларда партиялар депутатлик гуруҳларининг ҳудудларда депутатлик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.